Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари Украинага киритилмади

© Sputnik / Макс Ветров / Медиабанкка ўтишСитуация на границе Украины и Крыма
Ситуация на границе Украины и Крыма - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украина чегарачилари Қрим ҳудудида бўлган 12 нафар ўзбекистонликни мамлакат ҳудудига киритмади. Ундан ташқари уларга Украинага киришга уч йилгача таъқиқи қўйилди.

ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Украина чегара хизмати 12 нафар Ўзбекистон ва 1 нафар Тожикистон фуқаросини, Қрим ярим оролига ташриф буюргани учун Украинага киритмади. Ундан ташқари уларга Украина ҳудудига киришга 3 йилгача таъқиқ қўйилди, РИА Новости хабарига асосан.

"Чонгар" назрат пункти чегарачилари Украина қонунларини бузгани учун яна бир гуруҳ фуқароларга Украина ҳудудига киришни таъқиқлади. 12 нафар Ўзбекистон ва 1 нафар Тожикистон фуқароси оккупация қилинган ярим оролдан пиёда чиқиб келишган", — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йил Украинада бўлиб ўтган ҳукумат алмашувидан кейин, Қримда умумхалқ референдуми ўтказилган эди. Референдумда Респбупика аҳолисининг 95,6 % Россия Федерация таркибига қўшилиш тарафдори бўлишган эди.   

Украина ҳалигача Қримни ўзига тегишли ҳудуд ва Россия ярим оролни оккупация қилмоқда деб ҳисоблайди.

Янгиликлар лентаси
0