Нархлар сўмга ўтишига оз қолди: операторларга сўмли тарифлар ишлаб чиқиш топширилди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ахборот технологиялари вазирлиги уяли алоқа операторларига сўмли тарифлар ишлаб чиқишни буюрди.

ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Ахборот технологияларини ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги уяли алоқа операторларига қиймати сўмда белгиланган тарифлар ишлаб чиқишни топширди.

“Ахборот вазирлигининг сўнгги мажлисида барча операторларга қийматини сўмда бўлган тарифлар ишлаб чиқиш топширилди. Бу нархлар ошади ёки киамаяди деган маънони билдирмайди.  Улар фақат бошқа валютада белгиланади, холос”, — деб изоҳ берди вазирлик.

Шу билан бирга янги сўмли тарифлар қачон пайдо бўлиши ҳақида аниқ маълумот берилмади.

Машина мобильной лаборатории оператора связи Uzmobile - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда мобил лабораториялар уяли алоқа сифатини текширади

Бугунги кунда Ўзбекистон уяли алоқа бозорида GSM стандартида тўртта оператор “Билайн”, Ucell, UMS ва Uzmobile фаолият юритмоқда. Инфляция даражасини олдиндан айтиш қийин бўлгани туфайли уларнинг ҳаммаси тарифлари АҚШ доллари ҳисобида белгиланган.

Бу йил Ўзбекистон уяли алоқа абонентлари сони 21,4 млн кишига етди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0