ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Тошкентда Қозоғистон олийгоҳлари кўргазмаси бошланди. Унда қозоқ, инглиз ва рус тилида дарс берадиган Қозоғистоннинг энг йирик ва етакчи ОТМлари иштирок этади. Улар орасида Nazarbayev University, KIMEP University, Ал-Фаробий номли Қозоғистон Миллий университети ва бошқалар иштирок этади.
Кўргазма "Халқаро дастурлар маркази" АЖ, Қозоғистон Таълим вазирлиги ва Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил қилинган бўлиб, у мактаб, лицей ва коллежлар битирувчиларига мўлжалланган. У ерда Қозоғистон ОТМларига кириш шартлари ва ўқув дастурлари ҳақидаги маълумотларни билиб олиш мумкин.
Кўргазмага ташриф буюрганларнинг айримлари "Остона ЭКСПО-2017" халқаро ихтисослашган кўргазмага чипталар олишлари мумкин. Кўргазма Остонада 2017 йилнинг 10 июндан 10 сентябргача бўлиб ўтади.
"Қозоғистон олийгоҳлари кўргазмаси" 2 май соат 09:00дан 18:00 га қадар, 23 май 09:00 дан 16:00 га қадар бўлиб ўтади.