ТОШКЕНТ, 20 мая — Sputnik. Бугун Тошкентда афғон уруши ветерани, Ринат Хўжаевга “Жасурлик учун” ҳамда “Жанговар хизматлари учун” медаллари топширилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Мукофотларни Ўзбекистондаги Россия элчихонасининг ҳарбий атташеси Сергей Чернышев шахсан ўзи топширди. У Ринат Сайфуллаевични табриклаб, Россия президенти В. Путин имзолаган гувоҳномаларни топширди.
Ринат Хўжаев 1989 йилнинг 25 июлида СССР Олий Совети томонидан “Жанговар хизматлари учун”, 1991 йилнинг 28 ноябрида эса “Жасорат учун” медаллари билан мукофотланган.
“Мени “Жанговар хизматлари учун” медали билан мукофотлашларини топшириққа чиқишдан олдин билган эдим, чунки бу жуда мураккаб операция эди. Умумий ҳисобда ушбу топшириқ беш кун давм этди. Кейин биз батальонга қайтдик. Иккинчи “Жасурлик учун” медали эса Афғонистондан чиқиш олдидан топширилган вазифа учун бўлса керак. Бизга колоннани қўриқлаш вазифаси топширилган эди. Кучли отишмага тушиб қолдик, ўшанда мен бир неча кишининг ҳаётини сақлаб қолдим. Билким шунинг учун мукофотлашгандир”, — деб эслайди афғон уруши қатнашчиси.
Ринат Сайфуллаевич айтишига қараганда, яралангани туфайли уни аввал Қундузга госпиталга, кейин Қобулга, ундан кейин эса Тошкентга жўнатишган. Шунинг учун ўша вақтларда медаллар ўз эгасига топширилмай қолган. Орадан 30 йил ўтиб мукофотлар ўз эгасини топди.
Sputnik мухбири билан бўлиб ўтган суҳбатда қаҳрамон ушбу воқеадан ҳайратда эканини айтди ва Россия элчихонасини, “Ветеран” уюшмасини ҳамда Россия президенти Владимир Путинга миннатдорчилик билдирди.
“Менга ушбу мукофотлар ва ўша кунлар хотираси жуда ардоқли. Афсуски менинг кўплаб жанговар ўртоқларим ўша урушдан қайтиб келишмади. Барча жангларда қатнашиб уйига қайтиб кела олмаганларга раҳмат”, — деди Ринат Хўжаев, кўз ёшларини яшира олмай.
Ҳарбий одатга кўра, вақт ўтиши билан сарғайиб кетган мукофотларни ароқ билан “ювишди”, маросимга келган бошқа ветранлар уч карра “ура” деб бақиришди.