Ўзбекистон тарихида энг йирик сармоявий лойиҳа Сурхондарёда амалга оширилмоқда

© REUTERS / MAXIM ZMEYEVГазпром.
Газпром. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбекнефтегаз" ва Россиянинг "Газпром" компаниялари иштирокида қуриладиган газ-кимё мажмуаси газни чуқур қайта ишлаб, ундан подиэтилен, полипропилен ва олтингугурт каби маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Сурхондарё вилояти ҳудудида "Ўзбекнефтегаз" ва Россиянинг "Газпром" компаниялари иштирокида қуриладиган газ-кимё мажмуасига киритиладиган инвестициялар умумий ҳажми 5,8  миллиард долларни ташкил қилади.

Газпром - Sputnik Ўзбекистон
"Газпром" ва "Ўзбекнефтегаз" Сурхондарёда газни қайта ишлайдиган завод қуради

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон тарихида шу кунга қадар амалга оширилаётган энг йирик  инвестицион лойиҳадир. Халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда, лойиҳага йирик молия институтлари, экспорт-кредит агентликлари жалб қилинади.

"Нефт ва газ журнали" хабарига кўра, қуриладиган газ-кимё мажмуасида газни чуқур қайта ишлаб, ундан подиэтилен, полипропилен ва олтингугурт маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Келажакда, шунингдек каучук, этиленгликоль, ва полиэтилентерафталат каби маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳам режалаштирилган.

"Газ-кимё соҳаси ривожланиши, ўз навбатида медицина, фармацевтика, автомобилсозлик, қурилиш каби соҳалар ривожланишига олиб келади. Ундан ташқари ушбу соҳа ривожланиши нефт-кимё маҳсулотлари асосида ишлаб чиқариш, логистика, халқаро автомобил ва темирйўл транспорти хизматларига ихтисослашган хусусий тадбиркорлик ривожланиши учун мустаҳкам пойдевор қуради", — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг апрел ойида Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи давомида, ушбу лойиҳа бўйича бир қатор шартномалар имзоланган эди. Инвесторлар консорциумига «Газпрому» ва «Газпромбанкка» тегишли бўлган Gas Project Development Central Asia AG ва АК «Узнефтегаздобыча» тегишли бўлган ALTMAX HOLDING LTD. Корхоналари киритилди.

Подробно.уз хабарига асосан.

Янгиликлар лентаси
0