Ангренда автомобиль ўғриси ушланди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишАвтомобильные воры
Автомобильные воры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ички ишлар органлари ходимларининг зийракликлари боис ушбу жиноий ҳаракатга барҳам берилди

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида тунги тадбирда хизмат олиб бораётган ходимлар эътиборини шаҳарнинг Алишер Навоий кўчасида жойлашган деҳқон бозори яқинида "Тико" русумли автоулов атрофида куймаланиб юрган кишининг беўхшов хатти-ҳаракатлари тортади. Ярим тунда ҳамма уйқуга чўмган бир пайтда, автоулов эшигини очиб ёпаётган бу кишининг бежо боқишлари зийрак ходимларда шубҳа уйғотади.

Автомобил ўғриси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек милицияси машиналарга ўғриларга қарши мослама ўрнатишга киришади

— Тинчликми ака, ёрдам керак эмасми, автоуловингиз бузилиб қолдими?— дея савол беради ички ишлар органлари ходимларидан бири.

— Тинчлик, ўзим шундоқ… —дейди ҳалиги киши қўлидаги калитни автоулов эшигига суқаркан тутилиб.

Шундай қилиб, ички ишлар органлари ходимларининг зийракликлари боис ушбу жиноий ҳаракатга барҳам берилди, деб хабар қилади Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Ангрен шаҳар 3/2-даҳа 3-уй 2-хонадонда яшовчи Рашид Мажитовга (исмлари ўзгартирилган) тегишли "ТИКО" русумли 10 Т 653 МА давлат рақам белгили автоуловни олиб кетаётган шахс Сирдарё вилояти Ховос туманида яшовчи Б.Ш бўлиб чиқди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0