ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Курск вокзалида Ўзбекистондан келган йигитни пул талаб қилишиб барчанинг кўз ўнгида калтаклашди ва машина юкхонасига тиқишди, деб хабар берди ИИВ матбуот хизмати.
"Йиқилиб тушдим. Ҳужжатим йўқ. Ўзбекистонданман. Лекин ҳаммаси яхши, ичмаганман, ақлим жойида", — деди Павелецкий майдонида автоинспекторлар томонидан Ford Galaxy юкхонасидан чиқарилган йигит.
Курск вокзалида юз берган ҳодиса ҳақида гувоҳлар полицияга зудлик билан хабар қилишган, деб хабар қилди "360" телеканали.
Машина салонида уч нафар ўзбекистонлик бўлган. Тезкор маълумотларга қараганда, улар ўз юртдошларидан пул талаб қилишган, лекин унинг пули бўлмаган.
Қўлга олинганларнинг барчаси вақтинча қамоққа олинди, воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.