Бекободда ўғирлик содир этаётган аёл қўлга олинди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишҲибсга олинган шахс
Ҳибсга олинган шахс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аёл ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб ўзи яшайдиган туманда яшовчи одамнинг дала ҳовлисига кирган ва нархи 2 миллион сўмдан зиёд уй-рўзғор буюмларини ўғирлаб кетган

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Бекободда ўғирлик содир этган аёл ушланди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Жиноятчининг қўлга олиниши - Sputnik Ўзбекистон
Қўриқлаш хизмати хабар қилади: ўғрилар узоққа қочолмаяпти
Хабарда ўзбек халқида азалдан ҳалоллик эъзозланиб келингани, аммо эгри йўлдан юриб, белни оғритмай осон пул топишни излаётганлар ҳам учраб туриши айтилган. "Ачинарлиси, улар орасида аёллар ҳам бор".

Ҳодиса Бекобод туманида содир бўлган. 1984 йилда туғилган Алия Руҳшодова (исмлари ўзгартирилган) ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб шу туманда яшовчи Содиқ Маҳмудовнинг дала ҳовлисига кирган ва умумий нархи 2 миллион 245 минг сўм бўлган уй-рўзғор буюмларини ўғирлаб кетади.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борган тезкор чора-тадбирлар натижасида Алия Рухшодова ушланган.

Айни вақтда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0