TOШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Остонада яқинда имзоланган шартномага кўра Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон Ўрта Осиё энергия ҳалқасини қайта тиклашга келишиб олишди.
Ўрта Осиё энергия ҳақласининг қайта тикланиши бу жуда яхши хабар деб ҳисоблайди Ўрта Осиё мамлакатлари бўйича эксперт Андрей Захватов.
"Энергия ҳалқасини қайта тиклаш ҳақидаги шартнома — бу жуда яхши янгилик. Аслида, буни бир неча йил олдин амалга ошириш керак эди. Бунга куз ва қиш вақтида энергия дефицити ҳис қилаётган Тожикистон кўпроқ муҳтож. Қирғизистон ҳам Тожикистондан ёз ойларида электр энергияси сотиб олишга муҳтож", — дейди эксперт.
Саноати изчил ривожланиб бораётган Ўзбекистонга ҳам қўшимча электр қувватига эҳтиёж сезмоқда. Ёз ойларида уни Тожикистондан сотиб олиши мумкин.
Экспертлар фикрига кўра, Ўрта Осиё сув энергетикаси умумий қуввати йилига ўртача 430-460 миллиард киловатт-соатни ташкил қилади.
Sputnik Тожикистон хабарига асосан.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.