Лола Каримова "Лола сайли" байрами ҳақида ҳикоя қилди

© lola_tillaevaЛола қизғалдоқ
Лола қизғалдоқ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лола сайли бир неча минг йиллик тарихга эга. Мазкур байрамни халқ томонидан танланган "лолачилар" бошқарганлар. Улар ўз дўстлари билан бирга байрам вақти ва жойини аниқлаб, халққа эълон қилганлар. Байрам ўтказилишидан олдин лолачилар дарахт шоҳини кесиб, уни лола билан безаганлар, деб ёзади Лола Каримова ўзининг Инстаграммдаги саҳифасида

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Лола Каримова-Тиллаева ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ўзбек халқ удумларидан бири "Лола сайли" ҳақида маълумот берди.

Лола сайли (Лолабайрам, айрим ҳудудларда Гули сурх дея номланади) — ўзбек халқининг қадимий байрамларидан бири бўлиб, Наврўздан сўнг, яъни апрель ойининг охири — май ойининг бошларида, лола ва лолақизғалдоқ очилган вақтларда ўтказилади.

Ислом Каримовнинг қабри устида барпо этиладиган ёдгорлик мажмуаси суратлари - Sputnik Ўзбекистон
Лола Каримова отаси дафн этилган масканда қуриладиган мақбара суратлари билан бўлишди
Лола сайли бир неча минг йиллик тарихга эга. Мазкур байрамни халқ томонидан танланган "лолачилар" бошқарганлар. Улар ўз дўстлари билан бирга байрам вақти ва жойини аниқлаб, халққа эълон қилганлар. Байрам ўтказилишидан олдин лолачилар дарахт шоҳини кесиб, уни лола билан безаганлар. Байрам куни гуллар билан безалган дарахт шоҳини шаҳар маркази томон кўпчилик бўлиб олиб ўтганлар. Одамлар уйларидан чиқиб, ният қилиб дарахт шоҳига мато парчалари ёки рўмолчаларни боғлаганлар ва лолачиларга эргашганлар. Байрам ўйин кулги, ашула-рақс билан ўтиб, унда аскиячилар ва дорбозлар иштирок этганлар, полвонлар орасида кураш беллашувлари ҳам ўтказилган.

Бухоро ҳудудида байрам арафасида савдогарлар дўконларини гуллар билан безаганлар. Одатга кўра, атиргул баргларидан мураббо пишириб, уни уйга келган мехмон олдига дастурхонга тортганлар.

Лола сайли бизгача етиб келиб, ватанимизнинг асосан тоғли ҳудудларида нишонланади. Байрамнинг рамзий маъноси йўқолиб кетган бўлса-да, халқ сайли ва ўйин-кулги билан нишонлаш удуми сақланиб қолган, деб ёзади Лола Каримова ўзининг инстаграммдаги саҳифасида.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0