ТОШКЕНТ, 18 май – Sputnik. Келаси ҳафтанинг охирида Термизда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун, Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтади.
Турнирда 73 кг, 90кг ва мутлақ вазн тоифаларида бўлиб ўтади. Турнирнинг мукофот жамғармаси 56 минг АҚШ доллари. Мутлақ вазнда ғолиб бўлган полвон Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини — 25 000 АҚШ доллари соҳибига айланади.
Мутлоқ вазнда 2– ўрин соҳиби 10 000 АҚШ доллари, 3 ўрин эгалари (2 киши) 5000 АҚШ доллари билан тақдирланади. 73кг, 90кг ғолиб ва совриндорларига ҳам йирик пул мукофотлари таъсис этилган.
Турнирда 40 та давлатдан 150 нафарга яқин спортчилар ва нуфузли меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.
Мазкур нуфузли турнир 1993 йилдан бери мунтаззам ҳар икки йилда бир ўтказилиб келинади. Ўтган давр мобайнида дунёнинг 100 га яқин давлатидан 700 нафардан зиёд полвонлари Термиз гиламларида куч синашди.
IKA матбуот хизмати хабарига асосан.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.