ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Миллий авиакомпания хабарига кўра, янги самолет Тошкентдан Ригага — 20-30 минут тезроқ, Нью-Йоркка — бир соат тезроқ етиб бориш имконини беради.
Boeing 787 Dreamlinerнинг илк парвозини Миллий авиакомпания учувчилар отрядининг 4 экипажи амалга оширади.
Самолёт 246та ўриндиққга эга. Улардан 24 таси бизнес ва 222 таси эконом класс тоифасига эга. Boeing 787 Dreamliner салони дизайни мутлақ замонавий ёндашув асосида ишланган бўлиб, йўловчиларга узоқ парвоз давомида барча қулайликларни яратилган. Қулай ва кенг ўриндиқлар, ҳар бир йўловчи учун алоҳида мониторлар, ҳавони намлаб турувчи ускуналар, янги саҳн қопламлари, ёритиш ва шовқин ўтказмайдиган тизимлар йўловчилар парвозини мароқли ўтказиш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, миллий авиакомпания Boeing 787 Dreamliner самолётини 2016 йил сентябр ойидан бошлаб тижорат фойдаланишни бошлади. Бугунги кунда "Орзу лайнери"лари Дубай, Истамбул, Тель-Авив, Франкфурт, Москва, Куала-Лумпур ва Сингапур шаҳарларига парвозларни муваффақиятли амалга оширмоқда.
Ушбу йилнинг 27 июлида Ўзбекистоннинг миллий авиаташувчиси тарихда илк бор Тошкентдан Нью Йоркка узлуксиз парвозни амалга оширади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.