Тошкентда автобуслар тунги 12гача юрадиган бўлади

© Sputnik / Алексей Бабушкин / Медиабанкка ўтишНа одной из улиц города Ташкента
На одной из улиц города Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ раиси шаҳар йўловчи транспортининг ишини янада яхшилаш, бошқарув ва иш олиб бориш тизимини тубдан ўзгартириш, соҳани ривожлантириш бўйича асосланган таклифлар киритиш бўйича корхона раҳбарларига 10 кун муддат берган

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, аҳолидан келиб тушаётган ариза ва шикоятлардан келиб чиқиб, автобусларнинг эрталаб соат 4 яримдан тунги соат 12гача ишлаши таъминланади.

Бу ҳақда жамият бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Х. Халматов раислигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда айтилган.

Городской транспорт в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент автобусларида электрон тўлов тизими жорий этилади

Хабарга кўра, йиғилишда йўловчи ташиш транспортида хавфсизликни таъминлаш, аҳолининг йўловчи ташишга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш, йўналишларда автобуслар мунтазамлигини таъминлаш, носоз автобусларни зудлик билан таъмирлаш ва улардан йўловчи ташишда самарали фойдаланиш ва бошқа қатор вазифалар белгилаб олинган.

Х.Халматов юқоридаги вазифаларни амалга ошириш ҳамда шаҳар йўловчи транспортининг ишини янада яхшилаш, бошқарув ва иш олиб бориш тизимини тубдан ўзгартириш, соҳани ривожлантириш бўйича асосланган таклифлар киритиш бўйича корхона раҳбарларига 10 кун муддат берган.

"Мазкур вақт ичида ўзига юклатилган вазифаларни уддалай олмаган корхона раҳбарининг эгаллаб турган лавозимига лойиқлик масаласи кўриб чиқилиши таъкидлаб ўтилди", дейилади хабарда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0