ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. "Ўзбектелеком" АК бош офисида компания раҳбарияти ва мутахассисларининг Google Global Cache (GGC) компанияси вакиллари билан иш юзасидан учрашуви ўтказилди.
Google вакиллари Дэйв Шварц ва Ян Клири "Ўзбектелеком" АК технологик майдонида GGC ускуналарини ўрнатиш орқали Ўзбекистон фойдаланувчилари учун Google сервислари сифатининг яхшиланиши имкониятларини намойиш этдилар, деб хабар беради “Ўзбектелеком” матбуот хизмати.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш бўйича келишиб олдилар.
"Ўзбектелеком" АК тармоғида GGC боғламали CDNнинг ишга туширилиши Ўзбекистон фойдаланувчилари учун Google сервисларининг сифатини сезиларли даражада оширади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.