ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Ўзбекистонда ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари ўқув хоналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди.
Ҳужжатга кўра, ўқув муассасаларидаги хона ҳарорати совуқ даврда 18 даражадан паст бўлмаслиги ва иссиқ даврда 27 даражадан баланд бўлмаслиги лозим.
Барча ўқув биноларига автоматик ёнғиндан огоҳлантириш тизими ўрнатилиши шарт (автомат ёнғин ўчириш тизими мавжуд бинолардан ташқари).
Ушбу регламент аудиториялар, лаборатория кабинетлари, машғулотлар хоналари, кутубхоналар ўқув заллари, ахборот-ресурс марказлари компьютер заллари ва спорт заллари учун тааллуқли бўлиб, 6 ойдан сўнг кучга киради.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.