Хакерлар Walt Disneyнинг янги филмини ўғирлаб, товон пули талаб қилмоқда

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишХакеры из Fancy Bears
Хакеры из Fancy Bears - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Номаълум хакерлар Walt Disneyнинг яқинда экранларга чиқиши керак бўлган фильмини ўғирлаб, товон пули тўланмаса, интернет орқали бепул тарқатиш билан қўрқитмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Hollywood Reporter нашри хабар беришига кўра, номаълум хакерлар гуруҳи Walt Disney компаниясининг яқинда экранларга  чиқиши керак бўлган фильмини ўғирлаб, уни интернетда бепул тарқатиш билан пўписа қилишмоқда.

Юлғич-вирус Европа ва Осиё компьютерларига ҳужум қилмоқда

Walt Disney президенти Роберт Айгер айтишига қараганда, хакерлар компаниядан товон пули сифатида кўп миқдорда биткоин* сўрамоқда. Аксинча, улар янги фильмнинг аввал 5 минутлик, кейин 20 минутлик бўлакларини бирма-бир инетернетга чиқариш билан пўписа қилишмоқда.

"Deadline" портали хабарига кўра, гап "Қариб денгизи қароқчилари" фильмининг янги серияси ҳақида кетмоқда. Фильмнинг жаҳон премьераси 26 май куни бўлиб ўтиши керак эди. 

Маълум бўлишича, компания товон пули тўлашдан воз кечиб, ушбу иш юзасидан федерал терговчиларни жалб қилган.

*Биткоин — валютанинг янгича кўриниши бўлиб, ҳеч бир мамлакат, шахс ёки тузилма уни назорат қилмайди. Биткоин фақат интернетда мавжуд бўлиб, унинг эгаси ҳақидаги маълумотни ҳеч ким билмайди. Бугунги биткоин курси 1BTC = 94254рубл.

Янгиликлар лентаси
0