Ўзбекистонга ёмғирли кунлар келди

© pixabayДевушка идет под сильным дождем
Девушка идет под сильным дождем - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика ҳудудида 16 – 19 май кунлари ёмғир ёғиб момоқалдироқ бўлиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Синоптиклар хабарига кўра, келаётган уч кун давомида Ўзбекистонда ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Шарқдан эсган шамол тезлиги 5-10 м/с бўлиб, гоҳида 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳавонинг ўртача ҳарорати кундузи 30-32 градус иссиқ бўлиб, тунлари 17-23 градусгача илиқ бўлиши кутилмоқда.

Тошкентда 16-19 май кунлари ҳаво ҳарорати тунда +17…+20, кундузи +25…+32 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши ва момоқалдироқ бўлиши кутилмоқда. Ушбу муносабат билан ФВВ аҳолини сел келиш хавфи борлиги ҳақида огоҳлантиради.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0