Бишкеклик уста Газ-51 услубида пикап ясади

Oбуна бўлиш
Бишкеклик автомобил устаси Равшанбек Ахмедов ўғилларининг ҳар бирига такрорланмас автомобил ясаб беришни орзу қилмоқда.

Бишкекда яшовчи автомобил устаси уй шароитида такрорланмас автомобил яратди. Ташқи кўриниша совет даврида ишлаб чиқарилган Газ-51 юк автомобилига ўхшасада, ички тузилиш жиҳатидан у бутунлай бошқача.

Ретро пикап кабинаси Газ-51 автомобилидан олинган бўлиб, Япониянинг Isuzu Trooper йўлтанламас автомобили рамасига ўрнатилган. Автомобилнинг юриш қисми, двигатели, узатмалар қутиси ва бошқа муҳим механизмлари ҳам ушбу Isuzu автомобилига тегишли.

Уста келажакда ўзининг ҳар бир ўғлига шундай такрорланмас автомобил ясаб бериш орзусида.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0