TOШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Россиянинг Астрахань шаҳрида жойлашган "Хаска" корхонасига тикувчилар ишга таклиф қилинади, дейилади миграция агентлиги хабарида.
"Иш икки сменада амалга оширилади, 1-смена 7.00дан 19.00 га қадар (икки кун иш икки кун дам) ва 2-семна 8.00дан 16.30га қадар (шанба ва якшанба — дам олиш кунлари)", дейилган хабарда.
Иш берувчидан қўйилаётган талаб: тикувчилик касбига эга фуқаролардан рус тилида ўқиш, маълум миқдорда гаплаша олиш ва ёза олиш кўникмалари талаб этилади.
Смена учун бир кунга берилган топшириқ бажарилганда, 20 минг рублдан 40 минг рублгача маош тўланиши айтилган.
Шунингдек, қўшимча рағбат пуллари ҳам берилиши мумкинлиги қайд этилган.
Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (патент)ни расмийлаштиришга кетадиган маблағ (8600 рубл) иш берувчи ҳисобидан қопланади.
Ўзбекистондан Астрахан шаҳригача йўл кира ҳақи иш берувчи тмонидан ҳам қопланиши мумкин. Бундай ҳолда иш берувчи йўл кира учун тўлаган пулни 6 ой давомида иш ҳақидан ушлаб қолиши айтилган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу вакансия билан қизиққан номзодларни агентликнинг маҳаллий бўлимларига ёки қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилишни сўрайди: 8(371) 214-51-87 ва 8(371) 214-47-29.
Манзил: Тошкент, Олмазор тумани, Камарнисо кўчаси, 1-уй.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.