Қўйни ким тезроқ қайчилайди: Болгарияда антиқа фестивал ўтказилди

© Sputnik / Егор Еремов / Медиабанкка ўтишҚўй юнгини қайчилаётган ишчи
Қўй юнгини қайчилаётган ишчи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Болгарияда ўтказилган чорвадорлар фестивалига 23 давлатдан фермерлар ташриф буюрган. Тадбир доирасида ўтказилган "Қўйни ким тезроқ қайчилайди" мусобақасида икки нафар қирғизистонлик совринли ўринларни қўлга киритган

TOШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Болгарияда ўтказилган чорвадорлар фестивали доирасида қўйни ким тезроқ қайчилашига бағишланган мусобақа ўтказилди, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон нашри.

Фестивал 12 майдан 14 майга қадар бўлиб ўтган. Қўйларнинг юнгини қайчилаш мусобақаларида Элдос Алишеров ва Ботирбек Акматовлар иштирок этишган, деб хабар қилди нашр.

© Фото / Урмат Байсеркеев Қўйни ким тезроқ қайчилайди мусобақасида иштирок этган қирғизистонликлар: Элдос Алишеров ва Ботирбек Акматовлар
Два кыргызстанца заняли призовые места на соревнованиях по стрижке овец в Болгарии - Sputnik Ўзбекистон
Қўйни ким тезроқ қайчилайди мусобақасида иштирок этган қирғизистонликлар: Элдос Алишеров ва Ботирбек Акматовлар

Қирғизистон фуқаролари иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритганлар.

Элдосга 100, Ботирбекка эса 50 евро пул мукофоти топширилган.

"Мен фестивалда бундай мусобақалар бўлишини билмагандим, шунинг учун тайёргарлик ҳам кўрмаганман, аммо ўз кучимни синаб кўришга аҳд қилдим. Бу мусобақада олтита давлатдан чорвадорлар қатнашдилар, мен учинчи ўринни эгалладим. Эртаси куни яна бир фермеримиз Элдос Алишеров иккинчи ўринни олди", деб ҳикоя қилган Акматов.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0