ТОШКЕНТ, 14 мая — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Пекинда Ражаб Тойиб Эрдўғон билан учрашди. Ўзбекистон президенти ушбу учрашув икки мамлакат орасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай вазият эканини таъкидлади, Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабари асосида.
Мирзиёев Ўзбекистон ва Туркия орасида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, туризм ва бошқа соҳаларда соҳасида ҳали ишлатилмаган улкан имкониятлар салоҳияти борлигини таъкидлади.
Учрашув давомида 2016 йилнинг 18 ноябрида Самарқандда бўлиб ўтган учрашувдаги шартномаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзаро савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш, туризм инфраструктурасини замонавийлаштириш, тўқимачилик, тери маҳсулотлари, кимё, фармацевтика саноати ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларидаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Хитой пойтахтида “Битта белбоғ – битта йўл” халқаро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтмоқда. Унда 110 мамлакат вакиллари, жумладан 29 мамлакат давлат раҳбарлари иштирок этмоқда.