ТОШКЕНТ, 14 мая — Sputnik. Белоруссиянинг БЕЛНИИЛИТ илмий-технологик институти ҳамда “Ўзагротехсаноатхолдинг” Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалик техникаси ишлаб чиқариш учун, биринчи автоматик темир қуйиш цехни ишга туширади, деб хабар қилди Sputnik мухбирига “Ўзагротехсаноатхолдинг” раҳбари Нодир Отажонов.
Унинг сўзларига қараганда, холдинг қуйиш цехи ташкил қилишнинг бир неча имкониятларини ўрганиб чиққан. Масалан, олдин ушбу имконият Кореянинг Hanwoo компанияси билан ташкил масалари кўриб чиқилган эди. Лекин, натижада ушбу соҳада улкан тажрибага эга бўлган, Белоруссия компанияси билан шартнома имзолашга қарор қилинди.
“Қўйиш цехи ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг энг чуқур босқичи ҳисобланади ва қишлоқ хўжалик техникасиниг таннархини тушириб, юқори устама қўйиш имконини беради. Бугунги кунда БЕЛНИИЛИТ ушбу лойиҳанинг техник ҳужжатларини ишлаб чиққан. Лойиҳа йил охиригача тўлиқ тайёр бўлиши керак”, — деди Нодир Отажонов.
Ундан ташқари, холдинг вакили сўзларига қараганда, қўйма деталлар ишлаб чиқаришда “Ўзбекистон темир йўллари” билан ҳам ҳамкорлик қилиш йўлга қўйилмоқда. Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон темир йўллари” 2013 йилда умумий қиймати 150 миллион доллар бўлган қуйиш-механика цехини ишга туширган эди. Ушбу цех темир йўл транспорти учун қуйма маҳсулотлар ишлаб чиқарадаиган Ўрта Осиёда ягона корхонадир.
“Бугунги кунда биз 1 мингтадан ортиқ қуйма деталлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириб олишимиз керак. Белоруссияликлар билан қуряётган лойиҳамиз буларнинг ҳаммасинпи барибир қоплай олмайди, шунинг учун темирйўлчилар билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўямиз”, — деди Отажонов.
Қуйиш цехида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатига баҳо бериш учун "Узагротехсаноатхолдинг" Италия ва Корея компанияларини таклиф қилган. Эслатиб ўтамиз, бироз олдин ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 15 млн долллар, ишлаб чиқариш қуввати йилига 10 минг тонна деб эълон қилинган эди.