ИИВ Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси номи ўзгарди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишДокументы мигранта ожидающего получения разрешения на работу
Документы мигранта ожидающего получения разрешения на работу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда эндиликда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси фаолият юритади

TOШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг номи Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига ўзгартирилди, деб хабар берилмоқда Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси расмий сайтида.

Ушбу ўзгартириш Ўзбекистон президентининг “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони талаблари асосида амалга оширилди.

Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Хорижга чиқиш рухсатномасини олиш учун электрон навбат тизими жорий этилади

Хабарда билдирилишича, фуқароларга янада қулайликлар яратиш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали масофадан туриб биометрик паспорт олиш учун навбатга туриш ва белгиланган муддатда “биометрик маълумотларни йиғиш пункти”га ташриф буюриши мумкин бўлган хизмат тури жорий қилинди.

Фуқаро Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетга кириш учун ID.UZ (www.id.uz) идентификация тизимида рўйхатдан ўтиши талаб этилиб, сўнгра www.gov.uz интернет саҳифасининг “Фуқаролик” бўлимига кириш орқали биометрик паспорт ҳужжатлаштириш учун Оn-line тартибда навбатга туриши мумкин бўлади.

Бу тартиб Тошкент шаҳрининг барча “биометрик маълумотларни йиғиш пунктлари”да жорий қилинган бўлиб, фуқароларга ҳамда тизимда фаолият юритаётган масъул ходимларга янада қулайликлар яратади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0