TOШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Ўртачирчиқ туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тадбир натижасида эндигина бир неча кунлик бўлган чақалоқ “олди-соттиси”нинг олди олинди, деб хабар берилади ИИВ сайтида.
Хабарда айтилишича, Ўртачирчиқ тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхонада ҳамшира бўлиб ишловчи 1967 йилда туғилган Гавҳар Олимова (исмлари ўзгартирилган), шу туманда яшовчи 1996 йилда туғилган Гулруҳ Очилова (исмлари ўзгартирилган) ва унинг онаси 1972 йилда туғилган Маҳбуба Очиловалар (исмлари ўзгартирилган) жиноий тил бириктириб, Гулруҳ Очилованинг шу йил 12 апрель куни туғилган қиз фарзандини Ўртачирчиқ тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхона ҳовлисида 100 АҚШ доллари ва 900 000 сўмга сотаётган вақтда ушланган.
Энди бу фуқаролар қонун олдида жавоб беришади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.