Ўзбекистон темир йўллари ходимлари учун Хитойда ўқишга танлов эълон қилинди

© railway.uzСотрудники компании "O’zbekiston temir yo’llari"
Сотрудники компании O’zbekiston temir yo’llari - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбекистон темир йўллари" ходимлари Хитой университетларида бюджет асосида ўқишлари мумкин

TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ходимлари учун Хитой Халқ Республикасининг қуйидаги университетларида магистратура дастури бўйича ўқишга танлов эълон қилинди:

1. Southwest Jiaotong University — Rail Transit Electrification and Information Technology Master's Program.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида темир йўл орқали юк ташиш йўлга қўйилди

2. Central South University — 2017 Master's Degree Program in Transportation Engineering.

3. Beijing Jiaotong University — Master Programs In Traffic and Transportation Engineering (Railway Operation and Management).

Ўқиш истагида бўлган номзодлар 40 ёшдан ошмаган, ҳозирги кунда актуал IELTS ёки TOEFL тестлари натижасига эга бўлган бўлиши керак. Бундан ташқари, тиббиёт маълумотномаси, диплом ва аттестат нусхалари, инглиз тилида таржимаи ҳол ва тавсиянома, паспорт ва хорижга чиқиш рухсатнома-стикер нусхалари топширилиши талаб қилинади, деб маълум қилади "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0