TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга рафиқаси Зироатхон Ҳошимова ҳамроҳлигида ташриф буюрди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.
Жуфтликни Шоуду халқаро аэропортида тантанали равишда ҳарбий қоровул кутиб олди.
Ушбу давлат ташрифи Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига асосан амалга оширилмоқда.
Ташрифнинг асосий қисми 12-13 май куни ўтказиш режалаштирилган. Мирзиёев Хитой Ҳалқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин, Бош вазир Ли Кэцян, Умумхитой йиғилиши халқ вакилларининг доимий кўмитаси раиси Чжан Дэцзян ва бошқалар билан учрашув ўтказади.
Учрашувлар кун тартибига икки давлат ўртасида истиқболли ҳамкорликни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва қўшма инвестицион лойиҳаларни муҳокама қилиш масалалари кўйилган.
Мазкур ташриф давомида икки давлат ўртасида бир қатор савдо-иқтисодий, инвестиция ва молиявий йўналишларда шартнома ва битимларни имзолаш режалаштирилган.
Ташриф 15 май куни якунлади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.