TOШКЕНТ, 11 май — Sputnik. 2017 йил 10 май куни халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди, деб хабар қилди Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати.
Қайд этилишича, депутатлар Бухоро шаҳридаги Абдухолиқ Ғиждувоний кўчаси ҳамда Ўзбекистон Мустақиллиги кўчасининг Пиридасгир кўчаси билан кесишмасигача бўлган ҳудуд номини Ислом Каримов кўчаси номига ўзгартириш тўғрисидаги таклифни бир овоздан маъқулладилар.
Кенгаш раиси Ўктам Барноевнинг сўзларига кўра, Ислом Каримов номи билан аталадиган кўча қиёфаси буткул янгиланиб, унинг атрофида замонавий турар-жойлар, Универсал спорт мажмуаси ва бошқа кўркам бинолар барпо этилади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.