ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки 11 майдан бошлаб чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини 3765,77 сўм этиб белгилади.
Бу ўтган ҳафтада белгиланган курсдан 30,86 сўмга кўпдир.
Евро курси эса 42,37 сўмга қимматлади ва 4118,35 сўмни ташкил қилди.
Спутник Ўзбекистон манбаларининг маълумотига кўра, шу кечаю-кундузда Ўзбекистон вилоятларидаги "қора бозор"ларда бир АҚШ долларининг сотиб олиш нархи 7950 сўм, сотилиши нархи эса 8050 сўмни ташкил қилади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.