ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Роғун гидроэлектрстанцияси қурилиши қандай бораётганини кўздан кечирди, деб хабар қилди мамлакат раҳбари матбуот-хизмати.
Хабарда қайд этилишича, Тожикистон раҳбари ГЭС тўғони қурилиши ва қурилиш майдонидаги бошқа объектларни кўздан кечирган.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСи тўғонини барпо этиш ишлари бошланиши муносабати билан сўзлаган тантанали нутқида "2018 йил декабрида гидроэлектростанция электр энергияси ишлаб чиқаришни бошлайди ва "Роғун" электри Тожикистондаги ҳар бир оилага етиб боради, энергия мустақиллигига эришиш йўлидаги сўнгги қадам амалга оширилади", дея ваъда берган эди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.