Ўзбекистонда Хотира куни қандай ўтади

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишВетеран Великой Отечественной войны Григорий Антонович Вакулишин
Ветеран Великой Отечественной войны Григорий Антонович Вакулишин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда Хотира куни “Мотамсаро она” ҳайкалига гул қўйишдан бошланади. Бу йил шаҳар кўчалари илк бор Иккинчи жаҳон уруши йиллари тимсоллари билан безатилади.

ТОШКЕНТ, 9 мая – Sputnik. 9 Май байрми Ўзбекистонда 18 йилдан бери Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланади. Бу йилги байрам тантаналари “Қаҳрамонлик, бурч ва фидокорлик” ҳамда “Авлодлар хотираси – муқаддас”  шиори остида ўтади.

Фарғонада Хотира акцияси ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон
Фарғонада "Хотира" акцияси ўтказилди

Байрам тадбирлари иштирокчилари Тошкентдаги “Биродарлар қабри” хотира мажмуасида тўпланиб, “Мотамсаро она” ҳайкали ва “Абадий олов” ёдгорликларига гул қўйишади ва уруш фахрийларини табриклашади. Ўзбекистон ҳарбий олий ўқув юртлари курсантлари сафда қурол билан юриш кўникмаларини намойиш қилишади, ҳарбий маршлар жаранглайди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги “Биродарлар қабри” хотира мажмуаси 1975 йилда ҳарбий госпитал ўрнида қурилган. Ушбу госпиталда Уруш йилларида 1500 га яқин совет аскар ва офицерлари, жангларда олган жароҳатлари туфайли, вафот этган.

Марш автоколонны посвященный 9 Мая - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент кўчаларида уруш даври машиналари колонна бўлиб ўтди

Ўзбекистон ОАВлари хабарига кўра, 9 Май куни расмий тадбирлар Тошкентдаги Махмуд Мирзоев номли Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-текшириш институти ҳудудида бўлиб ўтади. Бу ерда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев уруш ва меҳнат фахрийлари билан учрашади. Вилоятларда яшаётган фахрийларга темирйўл ёки автомобил транспортида тадбирга келиш имкони яратилади. Улар бепул меҳмонхона ва овқат билан таъминланади.

Байрамнинг энг тантанали қисмида Республика раҳбарияти, расмий делегациялар ва дипломатик корпус вакиллари иштирок этади. Улар Мустақиллик майдонидаги “Мотамсаро она” ҳайкалига гул қўйишади. Шундан кейин улар “Биродарлар қабри” мажмуасида тўпланганларга қўшилиши мумкин.

В Навои ветеранов поздравили с днем Победы - Sputnik Ўзбекистон
Навоийлик уруш қатнашчиларига президент табриги ва совғалар етказилди

9 Май куни Тошкент кўчалари Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган плакатлар билан безатилган. Ўтган йиллардан фарқли равишда бу йилги байрам тадбирларида кўпроқ Иккинчи жаҳон уруши йиллари тимсолларидан фойдаланилади. Тошкента ва бошқа шаҳарларда стикер ва 9 май тимсоллари, Ўзбекистон байроқлари бепул тарқатиш пунтлари очилган.

Кечқурун барча байрам мушакбозлигини томоша қилади.

Эслатиб ўтмиз, бу йилги 9 май байрами арафасида Ўзбекистон фахрийларига 2 миллион сўмлик пул мукофоти топширилган эди. Ундан ташқари файрийларга навбатсиз автомобил сотиб олиш имтиёзи берилган. Уй-жойлари хароба аҳволга келиб қолган фахрийларнинг уйлари таъмирланди. Ўз уйларига эга бўлмаган ветеранларга янгий уй берилиши ҳақидаги сертификатлар топширилди. Шунингдек, одатга кўра, 9 Май байрами куни фахрийларга тиббий ва маиший техника совғалари топширилиши кутилмоқда.

Самарқанд хотира тадбирига алоҳида тайёргарлик кўрди

Иккинчи Жаҳон урушида Ўзбекистондан 1,5 миллион киши иштирок этган. Улардан 530 минг нфари уйига қайтмаган. Уруш йиллар Республика ҳудудида 15 та дивизия ва бригада ташкил қилинган. Уруш йилларида 120 минг ўзбекистонликлар орден ва медаллар соҳиби бўлишган, 338 нафар ўзбекистонлик энг олий мукофот – Совет Иттифоқи қаҳрамони бўлган, 82 нафар аскар ва зобитлар – Шуҳрат орденинг тўлиқ кавалери бўлган.

Ундан ташқари, фронт ортида Ўзбекистон 1,5 миллион эвауация қилинган кишиларни очликдан сақлаб  қолган. Улардан 300 минги – Ленинград, Польша ва Украиналик қаровсиз қолган болалар бўлган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 1615 нафар Иккинчи Жаҳон уруши фахрийси ҳаёт.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0