ТОШКЕНТ, 9 мая — Sputnik. Москвада бўлиб ўтаётган Ғалаба паради давомида Россия президенти барча ветеранларни Ғалаба куни байрами билан табриклади. Табрик сўзида Россия президенти ўша йиллардаги дунё мамлакатлари орасида мавжуд бўлган тарқоқлик туфайли фашизм кучайиб бутун Европани эгаллаб олганини эсга олди.
“Европа мамлакатларининг бугунги эркинлиги бизнинг ота-боболаримиз қаҳрамонлиги эвазига эришилганини, ҳеч қачон унутмаймиз”, — деди Владимир Путин
Нутқининг сўнггида Россия президенти бир дақиқа сукут сақлаб, урушда қурбон бўлганларни эсга олишни таклиф қилди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.