ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Москвадаги А.С. Пушкин номли Россия Давлат тасвирий санъат музейида ташкил этилган Савицкий номли Қорақалпоқ Давлат санъат музейи экспонатларидан иборат кўргазманинг намойиш муддати узайтирилди. Бу ҳақда Россия Давлат тасвирий санъат музейи хабар берди.
""Нукус дурдоналари. Савицкий номли Қорақалпоқ Давлат санъат музейи экспонатлари тўпламидан" номли кўргазманинг намойиши 30 майга қадар узайтирилди", — дейилади музей ахборот хизмати хабарида.
Манбанинг маълум қилишича, кўргазма муддатининг узайтирилишига унга бўлган қизиқишнинг юқорилиги сабаб бўлган.
Мазкур кўргазма Савицкий музейининг Россиядаги илк кўргазмаси бўлиб, у Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи арафасида очилди.
Кўргазмага президент Шавкат Мирзиёев ҳамда Россия президенти Владимир Путинлар ҳам ташриф буюришди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.