ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Яшнобод тумани ҳокимиятида маъмурият вакиллари ва фаоллар иштирокида ўтказилган йиғилиш вақтида мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев тумандаги аянчли вазият ҳақида сўзлади.
Бундай вазият айниқса президентнинг кутилмаган ташрифи амалга оширилган 32-оилавий поликлиникага тааллуқли экани қайд этилди.
Президент поликлиника ҳовлисини ёввойи ўтлар босиб кетганини ва оддий санитар-гигиеник нормаларга риоя қилинмаганини таъкидлаб ўтган.
"Кун.uz" ўз манбасига таяниб маълумот беришича, туман ҳокимига ушбу поликлиника бош шифокорини ишдан олишга ва тумандаги барча тиббиёт муассасаларини тартибга келтиришга кўрсатма берилган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.