ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. CNN, ABC, CBS ва NBC телеканаллари Дональд Трамп эришган муваффақиятлар ҳақидаги реклама ролигини намойиш этишдан бош тортди, деб хабар бермоқда РИА Новости Ассошиэйтед Пресс агентлигига асосланиб.
Агентликнинг маълум қилишича, видеороликда CNN, ABC, MSNBC, CBS ва NBC телеканаллари журналистлари кўрсатилганида лавҳада "сохта янгиликлар" деган ёзув ҳам намоён бўлади. Шунингдек бу телекомпанияларнинг сохта янгиликларидан намуналар ҳам кўрсатилади.
Видеороликни фақатгина Fox News ва Fox Business телеканаллари намойиш этди. Ушбу ҳолатга АҚШ президентининг ўғли Эрик Трампнинг рафиқаси, президент маъмуриятида ишлаётган Лара Трамп изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, "асосий ОАВлар учун сўз эркинлиги кафолатлари фақат уларнинг шахсий сиёсий қарашларига хизмат қилганидагина муҳим".
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.