Президент девонида фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича хизмат ташкил этилди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хизмат давлат идоралари ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича ҳолатни чуқур таҳлил қилади, улар фаолиятидаги муаммо ва камчиликларни аниқлайди

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан самарали ишлаш тизимининг фаолият кўрсатишини таъминлайдиган янги хизмат ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Народная приемная - Sputnik Ўзбекистон
Тадқиқот: 84 фоиздан ортиқ ўзбекистонликлар Халқ қабулхоналарини маъқуллайди

Фармонга мувофиқ, Президент девонининг Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати Президент девонининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизматига айлантирилди.

Янги хизмат жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан самарали ишлаш тизимининг фаолият кўрсатишини таъминлайди. Бунда уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари тўлақонли ҳимояланади.

Хизмат давлат идоралари ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича ҳолатни чуқур таҳлил қилади, улар фаолиятидаги муаммо ва камчиликларни аниқлайди.

Янги тузилма мурожаатларни кўриб чиқишда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг тизимли бузилишлари сабаблари ва шароитларини бартараф этишга қаратилган амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар беради.

Ҳужжатлар - Sputnik Ўзбекистон
Мурожаатлар билан ишлаш бўйича Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари тайинланди

Президент девонининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхона фаолияти билан мувофиқлаштирилади ва улар билан биргаликда ишлайди.

Хизмат ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва улар ҳақида огоҳлантириш, айбдор шахсларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади.

Мурожаатга сабаб бўлган тизимли бузилишлар сабаб ва шароитларини аниқлаш бўйича мунтазам таҳлил ўтказади.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мурожаатлар билан ишлаш бўйича фаолияти ҳақида Ўзбекистон президентига мунтазам равишда маълумот тақдим этади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0