Тошкентдаги боғда Шомаҳмудовлар оиласига ҳайкал ўрнатиляпти

© SputnikТошкентда Шоаҳмад Шомаҳмудовлар оиласига ҳайкал ўрнатиляпти
Тошкентда Шоаҳмад Шомаҳмудовлар оиласига ҳайкал ўрнатиляпти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон пойтахтидаги Дўстлик истироҳат боғида Шомаҳмудовлар оиласига ҳайкал ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда собиқ Бобур, ҳозирги Дўстлик боғида Шомаҳмудовлар оиласига ҳайкал ўрнатиши ишлари олиб борилаётганини англатувчи фотосуратлар тарқалмоқда.

© podrobno.uzВ парке Ташкента устанавливают памятник Шамахмудовым
В парке Ташкента устанавливают памятник Шамахмудовым - Sputnik Ўзбекистон
В парке Ташкента устанавливают памятник Шамахмудовым

Тез орада монумент очилиш маросими ҳам бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Халқлар дўстлиги майдонида ўрнатилган ушбу ёдгорлик 2008 йилда, номаълум сабабларга кўра, бузиб олиб шаҳар четига кўчирилган эди.

Бугун ушбу ёдгорликни шаҳар марказига қайтаришга қарор қилинган. Республика халқаро маданият маркази ушбу хабарни тасдиқлаган. “Бу борада ҳукумат қарори қабул қилинган.

© SputnikУстановка памятника Шаахмеду Шамахмудову
Установка памятника  Шаахмеду Шамахмудову - Sputnik Ўзбекистон
Установка памятника Шаахмеду Шамахмудову

Республика халқаро маданият маркази ушбу ёдгорлик Дўстлик боғига (собиқ Бобур боғи) кўчирилишига умид билдиради", — дейилган хабарда.

© SputnikУстановка памятника Шаахмеду Шамахмудову
Установка памятника  Шаахмеду Шамахмудову - Sputnik Ўзбекистон
Установка памятника Шаахмеду Шамахмудову
"Халқлар дўстлиги" ёдгорлиги 1982 йилнинг 26 май куни Тошкентдаги "Халқлар дўслиги" саройи олдидаги майдонда ўрнатилган эди. Ёдгорлик марказида темирчи Шоаҳмад ва Баҳри Шомаҳмудовлар, уларнинг атрофида эса 15 нафар бола тасвирланган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
Янгиликлар лентаси
0