ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Россиядаги подшипниклар ишлаб чиқарувчи завод Ўзбекистондан икки мингга яқин ишчи ва мутахассисларни ишга ёллашга қарор қилди.
Хабарга кўра, 3-4 май кунлари Россиянинг Вологод шаҳридаги подшипник заводи раҳбари Виктор Попов 200 нафарга яқин ўзбекистонликлар билан суҳбат ўтказган.
"3-4 май кунлари подшипник завод раҳбари Попов билан суҳбат бўлиб ўтди. Энди иш берувчи томондан суҳбат бўлиб ўтади, суҳбатдан ўтган фуқаролар заводга ишга жўнатилади", — деди агентликка суҳбатдош.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил феврал ойи охирида Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида Ташқи ишлар меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари билан учрашув ўтказилган эди. Мана шу учрашув чоғида агентлик Россиянинг бир қанча регионларида бўлиб, бир нечта меҳнат шартномаларини имзолашга муваффақ бўлишган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.