ЮНИСЕФ Ўзбекистонда болалар учун одил судлов таъминлашга чорлади

© unicef.uzБМТ Бола ҳуқуқлари қўмитаси вице-президенти, судья Ренате Винтер
БМТ Бола ҳуқуқлари қўмитаси вице-президенти, судья Ренате Винтер - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
БМТ Бола ҳуқуқлари қўмитаси вице-президенти - судья Ренате Винтер одам савдоси ва болалар порнографиясидан жабр кўрган болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чорлади

ТОШКЕНТ, 5 май-Sputnik. БМТ Бола ҳуқуқлари қўмитаси вице-президенти, судья Ренате Винтер иштирокида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази мутахассислари билан давра суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот-хизмати хабар берди.

Компьютер хавфсизлиги - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда болаларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қиладиган янги қонун ишлаб чиқилмоқда
Давра суҳбатида парламент аъзолари, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ва вазирликларнинг вакиллари, ҳуқуқ-тартибот органлари, вилоят раҳбарлари, шунингдек нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Маъруза БМТ Бола ҳуқуқлари қўмитасининг Ўзбекистонда тақдим этган тавсиялари ҳамда уларни амалга ошириш стратегиясига бағишланди. Хусусан, судья Ренате Винтер қуролли низолардаги болалар ҳамда одам савдоси ва болалар порнографиясидан жабр кўрган болалар ҳуқуқларини таъминлаш механизмларини йўлга қўйишнинг аҳамиятига алоҳида урғу берди. Шунингдек, у болаларни олий манфаатларини доимий равишда эътиборга олинишини таъминлайдиган ювенел адлия тизимини ривожлантириш масалалари ҳусусида сўзлади.

Ўзбекистон болалари - Sputnik Ўзбекистон
Ёшлар ва жиноятчилик: Президент кўтарган муаммога ечим қидириб...
Судья Ренате Винтер Болалар Ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг асосий тамойиллари, яъни "болаларни олий манфаатлари", "дискриминация қилмаслик", "болаларни ўз фикри эътиборга олиниши ҳуқуқи" ҳамда "яшаш ва ривожлантириш ҳуқуқи" кабиларни изоҳлади. "Адлия тизимида қонунларни мазкур тамойиллар асосида талқин қилиш, айниқса, боланинг олий манфаатларини аниқлашга ҳаракат қилувчи прокурорлар, адвокатлар ва судьялар бўлиши лозим", — деб таъкидлади судья Ренате Винтер.

Судья Ренате Винтер мазкур тизимни кучайтириш учун прокурорлар, адвокатлар ва судяларни тайёрлаш, уларнинг ихтисослашувини таъминлаш ҳамда улар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. "Бу адлия тизимидан чиқариш чоралари ва озодликдан маҳрум қилишнинг ўрнини босувчи алтернатив чоралар, жумладан, жамоатчилик иши, медиатсия, пробатсия (синов) ва маслаҳат бериш каби чораларни тадбиқ этишга эътибор қаратувчи ёндошувга этаклаши лозим," — деди судя Ренате Винтер.

Давра суҳбатининг якуний босқичида иштирокчилар алоҳида эътибор ва пухта мушоҳадани талаб этувчи қатор масалалар тилга олинганлигини таъкидладилар. Шунингдек, судья Ренате Винтер ҳам тингловчиларни ушбу масалаларни ҳамкасблари бўлмиш адвокатлар, прокурорлар ва судьяларга етказишга, Болалар ҳуқуқлари тўғрисида конверция тадбиқ этилишини жадаллашитириш учун асосий тамойиллар бўйича янада кўпроқ билим эгаллашга чорлади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0