ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Мутахассислар фикрига кўра,дунёнинг энг яхши таълим тизими Финландияда экан. Финландия Европанинг ривожланган мамлакатларидан бири ҳисобланади.
Хўш, дунёда энг яхши ҳисобланадиган Финландия таълим тизими, бошқалардан нимаси билан ажралиб туради?
- Финландияда нуфузли ёки оддий мактаб тушунчаси йўқ. Ҳамма мактаб давлатга тегишли бўлиб, улар бир хил молияланади ва бир хил асбоб-ускуна ва имкониятларга эга;
- Кичик синфларда болаларга уй вазифаси берилмайди, имтиҳон топширмайди ва уларга баҳо қўйилмайди;
- Фин мактабларида болалар жуда кўп иншо ёзади: мустақил ишлаш болага ҳар бир масала ҳақида ўз фикрига эга бўлишни ва фикрини бадиий тилда изоҳлашни ўргатади;
- Бир фанни бошқа фанлар ўрнида чуқурроқ ўрганиш маъқулланмайди. Масалан финлар математикани санъатдан кўра чуқурроқ ўрганиш керак деб ҳисобламайди;
- Бир ўқувчини бошқа ўқувчибилан қиёслаш таъқиқланган. Ногирон ва қобилиятлари болалар бир синфда ўқишади;
- Фин мактаблари шиори шундай: Биз болани ё ҳаётга тайёрлаймиз, ё – имтиҳонга. Биз биринчисини танладик”. Шунинг учун ҳам фин мактабларида фақат бир марта – ўқувчи 16 ёшга тўлганда имтиҳон топширилади;
- Финн мактабларида энг асосийси — ўқувчини мустақил ҳаётга тайёрлаши, деб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам уларга мустақил билим олишни ўргатишади. Болалар ёдлаб олинган формулалар ўрнига, справочник, калькульятор ва интернетдан фойдаланишни ўрганади;
- Ўқитувчилар бир кунда синф хонасида 4 соат дарс беради ва ҳафтага 2 соат ўқитувчи малака оширишига сарфланади;
- Финландияда “ўқитувчи” касби – обрўли касб ҳисобланади. Олий таълим масканларида ўқитувчи бўлиш ишлашга жуда катта конкурс мавжуд;
- Финландияда умумий ўрта таълим – бепул. Бунинг ичига бепул обед, экскурсия, мактаб автобуслари ва китоблар киради. Ота-оналардан пул йиғиш таъқиқланган;
Маълумки, Финландия Европа шимолида жойлашган кичик мамлакат. Катта табиий бойликлар, савдо имтиёзлари ёки бошқа сезиларли даромад манбааларига эга эмас. 20 аср бошларида Финландия Европанинг энг қашшоқ мамлакатларидан бири бўлган. Ўша йилларда минглаб финлар АҚШ, Англия, Германия ва Францияга бориб оддий ишчи сифатида (меҳнат мигранти) ишлаган. Ўша вақтларда америкада уй хизматчисини “финка” деб аташган.
Бугунги кунда эса, Финландия дунёнинг нуфузли таҳлилий марказлар фикрига кўра, “Дунёнинг энг яхши мамлакати”, “Эркаклар ва аёллар ҳуқуқлари тенг мамлакат”, “Дунёнинг энг стабил мамлакати”, “Дунёнинг энг хавфсиз мамлакати”, “Дунёнинг энг қулай мамлакати” деган номларига сазовор бўлган.