ТОШКЕНТ, 3 май – Sputnik. “Халқлар дўстлиги” ёдгорлиги Халқлар дўстлиги (собиқ Бобур) боғида ўрнатилмоқда. Айни дамда ёдгорликни ўрнатиш учун қурилиш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар қилмоқда Nuz.uz нашри.
Ёдгорлик боғдаги “Дунё қўнғириғи”нинг ўнг тарафида жойлашган бўлади.
Ёдгорликни янги жойга ўрнатиш Murad Tamir Servisi компаниясига топширилган. Компания бош инженери Хидир Бобоқулов айтишига қараганда, янги жойда ёдгорликка тўрт тарафдан келиш мумкин бўлади ва у тўрт томондан ёритилади.
Бобоқулов айтишига қараганда ёдгорлик 7 майга қадар ўрнатиб бўлинади ва шу куннинг ўзидаёқ унинг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 2008 йилда шаҳар четига кўчирилган ёдгорлик бугун яна шаҳар марказига қайтмоқда. Аслида “Халқлар дўстлиги” ёдгорлиги 1982 йилда “Халқлар дўстлиги” саройи олдидаги майдонда ўрнатилган эди.