ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Ангрен, Қибрай, Бўстонлиқ, Зангиота, Паркент ва Чиноз туманларида бўри ва чиябўрилар кескин кўпайиб кетди ва тунлари маҳаллалар ораламоқда, деб хабар қилди "Даракчи" нашри.
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Р.Файзиев бўри ва чиябўрилар кескин кўпайиб кетганини тан олган ҳолда, Тошкент вилояти овчилар бирлашмасига йиртқичларни отишга рухсат берилганини маълум қилган.
Қайд этилишича, фуқаролар бўри ва чиябўриларни йўқ қилиш бўйича вилоят овчилар бирлашмасига мурожаат қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жори йил март ойи охирларида Фарғонанинг Қувасой шаҳридаги маҳаллаларнинг бирида чиябўрилар 18 бош қўйни бўғизлаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.