ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Ўзбекистон республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Ўқувчиларга синфдан синфга кўчириш имтиҳонлари ва якуний давлат аттестациясидан озод бўлиш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш киритиш ҳақида қарори эълон қилинди.
Хабарга кўра, "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 26 январдаги "Ўқувчиларга синфдан синфга кўчириш имтиҳонлари ва якуний давлат аттестациясидан озод бўлиш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорининг муқаддимасидаги "Таълим муассасалари тўғрисидаги норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида"ги ҳамда "Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида"ги қарорларига" деган сўзлар "Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига" деган сўзлар билан алмаштирилган.
Ўқувчиларга синфдан синфга кўчириш имтиҳонлари ва якуний аттестациясидан озод бўлиш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.