ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. 3 май куни соат 9:48да республиканинг шарқий ҳудудларида зилзила қайд этилгани ҳақида бир нечта ўзбек ОАВлари хабар берди.
Cўнгги тарқалаётган хабарларга кўра, Зилзила эпицентри Тожикистон ҳудудида жойлашган бўлиб, марказда зилзила кучи 5,9 баллни ташкил этган, ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.
Интернет фойдаланувчилари орасида зилзила Қирғизистонни ҳам четлаб ўтмаганини хабар қилишмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, Қирғизистондаги зилзила 5,7 баллни ташкил қилган.
"Зилзила эпицентри(ўчоғи) — Душанбе шимоли-шарқидан 249 км, Фарғона жанубий қисмининг 111 км ва Тожикистоннинг Қора-Кенжа қишлоғидан 18 километр масофада қайд этилган", — дейилган Европа ўртаер сейсмологик маркази хабарида.