Якка тартибдаги тадбиркорлар валюта сотишдан озод этилди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишАҚШ доллари
АҚШ доллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу имтиёз қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва ёввойи ўсимликлар, мис ва ундан ясалган буюмлар, шунингдек, табиий газни экспорт қилувчи якка тадбиркорларга нисбатан амал қилмайди.

ТОШКЕНТ, 02 май – Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар экспортини кенгайтиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди, деб хабар қилмоқда lex.uz саҳифаси

Ҳужжатга кўра, якка тартибдаги тадбиркорлар валюта тушумини мажбурий сотишдан озод этилди.

Ушбу имтиёз қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва ёввойи ўсимликлар, мис ва ундан ясалган буюмлар, шунингдек, табиий газни экспорт қилувчи якка тадбиркорларга нисбатан амал қилмайди.

Ҳунармандчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун ўзлари яратган амалий санъати буюмлари учун бадиий экспертиза ўтказиш хизмати нархи кам ойлик иш ҳақининг 10% миқдорида белгиланди. Олдин тадбиркорлар энг кам иш ҳақининг 75% ини тўлашга мажбур эди.

Бундан ташқари, маданий бойликларнинг олиб чиқишида керак бўладиган бадиий экспертиза ва ҳужжатлар расмийлаштириш хизмати нархи 5% дан 2% га туширилди.

Янгиликлар лентаси
0