ТОШКЕНТ, 2 мая — Sputnik. 9 май байрами арафасида, бухоролик Иккинчи жаҳон уруши ветерани, 92 ёшли Гамик Закиев “Қизил юлдуз ордени” билан мукофотланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Мукофотни топшириш маросимида Ўзбекистон мудофаа вазири ўринбосари генерал-лейтенант Баходир Тошматов ва Ўзбекистондаги Россия элчихонаси ҳарбий атташеси Сергей Чернышевлар иштирок этишди. Улар Гамир Закиевнинг уйига шахсан келиб, Россия президенти Владимир Путин томонидан имзоланган гувоҳнома ҳамда “Қизил Юлдуз” орденини топширишди. Шунингдек, ветеранга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг табрик сўзлари ҳам еткизилди.
Аслида, кичик лейтенант Закиев Чехословакияни озод этиш жангларида кўрсатган қаҳрамонлиги учун, Қизил Юлдуз ордени билан 1944 йилнинг 7 ноябрида мукофотланган экан, лекин урушнинг алғов-далғов йилларида мукофот эгасига топширилмай қолган.
Иккинчи жаҳон урушида умумий ҳисобда Ўзбекистондан 1,4 миллион аҳоли иштирок этган, улардан 400 минг нафари қурбон бўлган, 130 минги дараксиз йўқолган. Айни дамда Ўзбекистонда 1615 нафар Иккинчи жаҳон уруши ветеранлари ва 45 минг меҳнат фронти қатнашчилари яшаб келмоқда.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.