ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Ўзбекистонда автомобиллар учун сотиб олинадиган чиройли рақамларни расман сотувга чиқариш бўйича ҳужжатлар лойиҳаси тайёрланмоқда, деб хабар беради "Қалампир" сайти.
Бу ҳақда бугун Халқаро пресс-клуб ташкилотчилигида бўлиб ўтган брифингда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи Холматжон Сайдалиев хабар берган.
Илгарироқ Ўзбекистонда автомобиллар учун чиройли рақамлар сотилиши ҳақида гап-сўзлар тарқаган, аммо бу гап-сўзлар рад этилганди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.