Мирзиёев ички вазифалар қўшинларини ИИВга бўйсундирди

© Sputnik / Павел Герасимов / Медиабанкка ўтишМахсус отрядлар машғулоти
Махсус отрядлар машғулоти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика Ички ишлар вазирлиги томонидан илгари фаолият кўрсатган - "Барс"га ўхшаш махсус отрядларни қайта тиклаш масалалари кенг муҳокама қилинмоқда. Ҳозирча келгусида ташкил этиладиган махсус бўлинмалар шакли ва таркиби ҳақида маълумотлар айтилмади

ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ички вазифалар қўшинлари 1 майдан бошлаб яна тузилма таркибига  қайтарилди. Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган брифинг анжуманида Ўзбекистон Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов маълум қилди.

Ўзбек милициясининг кечаси ва бугуни
Вазир сўзларига кўра, шу кунларда Ўзбекистон президенти қарори имзоланган бўлиб, ҳужжатда ушбу қарор нафақат маъқулланган, балки ушбу йўналишда қатор амалий қадамлар белгилаб берилган.

"1 майдан бошлаб мазкур қўшин тури тўлиқ Ички ишлар вазирлигига бўйсундирилди. Мен куни кеча бир қатор батальонларга бордим, улар ҳар қандай таҳдидларни қайтаришга тайёр ҳолатда. Биз улар келгусида махсус тайёргарликдан ўтишлари учун фаол ишларни амалга оширамиз. Бизда ҳар қандай тажовузкорликни қайтаришга кучимиз ва воситаларимиз етарли. Шу кунларда биз ушбу қўшинлар таркибида эски синалган жангчилардан кимлар қолганини таҳлил қилдик, кимлар ўз тажрибасини ёшларга ўргатиши мумкинлигини ўргандик. Уларнинг ҳаммасини янги ишга жалб қиламиз", — дея таъкидлади Азизов.

Милиция - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ раҳбари: Ўзбекистонда ҳозирда милиция йўқ
Шунингдек, вазирнинг сўзларига кўра, яқин келажакда, давлат раҳбарининг яна бир ҳужжати оммага эълон қилиниши керак.

Ушбу ҳужжат "Барс" махсус отряди тақдирини ҳал қилади.

"Барс" махсус отряди 2009 йилда Андижон воқеаларидан сўнг тарқатиб юборилган.

Аммо, вазир, "Барс" асосида қандайдир бўлинма ташкил этилиши ёки умуман янги махсус отряд яратилиши режалаштирилганлиги ҳақида маълумот бермади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0