Ўзбекистонда яна 175та ички ишлар бўлимлари ташкил этилади

© Flickr / Peretz PartenskyУзбекская милиция на границе
Узбекская милиция на границе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ички ишлар вазирининг сўзларига кўра, таянч пунктлари ҳар бир аҳоли масканида фаолият кўрсатади

ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Яқин келажакда мамлакатда ички ишлар бошқармаларидан узоқда жойлашган аҳоли пунктларида қўшимча 175 та шаҳар (шаҳарча) ички ишлар бўлимлари ва 824 та таянч пунктлари ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ раҳбари Абдусалом Азизов маълум қилди, деб ёзади "Подробно.уз".

Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Хорижга чиқиш рухсатномасини олиш учун электрон навбат тизими жорий этилади

Унинг сўзларига кўра, таянч пунктлари ҳар бир аҳоли масканида фаолият кўрсатади. Ички ишлар органлари ходимларининг туну кун навбатчилигини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг қарорига кўра, икки йил ичида профилактика нозирлари учун 3829та хизмат уйлари қурилиши режалаштирилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0