ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Куни кеча Урганч халқаро аэропортига яна Париж-Урганч ва Милан-Урганч йўналиши бўйлаб чартер рейслар қатнови йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, Хоразм вилоятига ҳар ҳафта мазкур рейслар орқали Франция ва Италиядан 400га яқин сайёҳлар ташриф буюрмоқда.
Чартер рейсларда келувчи чет эллик сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида "Урганч" халқаро аэропортида сайёҳлар учун ахборот офиси ва пул айирбошлаш пунктлари ташкил қилинган. Ахборот офисида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда.
"Бу ҳаво қатновлари орқали вилоятга Ғарбий Европа мамлакатларидан ташриф буюрувчи чет элликлардан бўлган талаб ортиб бораётгани сабабли хусусий сайёҳлик компаниялари яна қўшимча чартер рейслар ташкил қилишни ҳам режалаштиришмоқда", дейилади хабарда.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.