ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари божхона соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон Akipressга таяниб.
Тожикистон ҳукумати Ўзбекистон билан ушбу соҳада ҳамкорлик қилиш бўйича иккита ҳужжатни тасдиқлади.
Келишув ҳужжатларида божхона жараёнларини соддалаштириш, ахборот ва тажриба алмашиш, божхона қонунчилиги бузилишлари, хусусан, ноқонуний товар олиб ўтилишининг олдини олиш масалалари кўзда тутилган.
Томонлар ҳужжатларни тез орада имзолаши кутилмоқда.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.